

"Қўшимча мотивация бор, ахир улар энг яхши жамоалардан бири. Бундай даражадаги рақибларга қарши ўйнаш - плюс.
Улар ҳар бир турнирда фаворит - Ла Лига, Чемпионлар лигаси... Шунинг учун, улар устидан қозониладиган ғалаба ўзгача хисларни тақдим этади. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламиз. "Барселона" бошқа стадионда ўйнаётган бўлсада, футболчилар ўша-ўша. Жамоа вертикал футбол кўрсатади, қанотлари ҳам тезкор. Бу яхши ўйин бўлади", - деди Серхио Рамос.



