

"Мураббий менга қўнғироқ қилиб, чақирув ҳақида айтди ва мен узоқ вақт бу ҳазилми деб ўйладим. Бу борада турли ҳазилларни эшитганман ва уларнинг навбатдаги қурбонига айланишни истамадим" - дейди Гнабри.
Эслатиб ўтамиз, Гнабри сўнгги 40 йил ичида Германия терма жамоасидаги дебют учрашувида хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди.



