UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин Янгиликлар

Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин

Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров яқин орада иш жойини ўзгартириши кутилмоқда.

Грек нашри Outsiders хабарига кўра, Афинанинг "Панатинаикос" клуби раҳбарлари мутахассисни ўз жамоасига таклиф қилишдан жиддий манфаатдор.

Манбаларга кўра, клуб бошқарувчилари тузган қисқа рўйхатда биринчи ўринни айнан украиналик мутахассис эгаллаб турибди. Грек томони Ребровга уч марта қўнғироқ қилган ва музокара олиб боришга уринган. Илк икки уринишда мураббий "бу имконият ҳақида эшитишни ҳам истамаган", бироқ учинчи мартада суҳбат ижобий натижа бериши мумкин.

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, агар Ребровнинг терма жамоадан кетиш масаласи ҳал этилса, катта эҳтимол билан у миллий жамоалар ўйинлари учун бериладиган навбатдаги танаффусдан сўнг "Панатинаикос" бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Чунки молиявий жиҳатдан томонлар ўзаро келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Ребров 2023 йили Украина терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа фақат бир йирик турнир — Евро-2024да қатнашди. Украина Белгия, Словакия ва Руминия билан бир гуруҳда тўп сурди. Тўрт очко тўплаганига қарамай, голлар нисбати бўйича охирги ўринни эгаллади.

Ҳозирги кунда Украина термаси жаҳон чемпионати-2026 саралашида икки ўйин ўтказиб, бир очко жамғарди. Ребров шогирдлари ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 сен 11:58:32
International
UFA bu murabbiygayam harakat qilib otkaz olmasa hisobmas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика