Сергей Ребров: “Биз бундай мағлубият лойиқ эмасдик”

“Ференцварош” устози “Ювентус”га қарши баҳсдан (1:4) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Бу қийин ўйин эди. Натижадан бироз хафамиз, боиси биз бундай мағлубиятга ҳақли эмасдик. Биз жуда кўп меҳнат қилдик, айниқса биринчи бўлимда. “Барселона” билан бўлган ўйиндаги каби мен якуний ҳисоб эмас, балки сўнгги иккита гол қониқтирмади. Хатоларга йўл қўйдик, бундай ҳолатларда гол бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. Ўйинчиларимиз чарчади. “Ювентус” эса яхши жамоа”, — дейди Сергей Ребров.


Манба: UEFA