

“Мен ҳали ҳам “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви билан жуда яхши муносабатдаман. У Будапештда бўлганида, унга Сергейнинг “Ференцварош”да ишлаётганини айтдим. У ҳақиқатан ўша ерда ўзини кўрсатди. Бу ҳақда бир неча бор гаплашдик ва гаплашишда давом этмоқдамиз”, дейди Варга.
Ребров қаторасига уч йил (2019, 2020, 2021) “Ференцварош”ни Венгрия чемпиони қилди. 47 ёшли мутахассис кеча жамоани тарк этди. У 2000-2004 йиллар "шпорлар" шарафини фяутболчи сифатида ҳимоя қилган.



