UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  5 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  3 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  17 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди"

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти мухлислар ўртасидаги учрашувда бир қатор савол-жавоблар бўлиб ўтганди.
- Акмал Шораҳмедов жамоани тарк этди. Ўнг қанот кучсизланиб қолмадими? Акмал анча йиллар давомида жамоа юраги бўлиб қолганди.
Сергей Лушчан:
- Биринчидан ўнг қанот кучсизланмади, у ерда Дилшод Аҳмадалиев ўйнамоқда. У “Ал Жайиш” билан ўйинда Сардор Рашидовни “еб қўйди”. Рашидов айни пайтда Осиёнинг энг кучли қанот ҳужумчиларидан бири. Иккинчидан Аҳмадалиев кўпчилик айтганидек “мени ўғлим”. Акмал Шораҳмедов ажойиб футболчи, етакчи, лекин ёшларни майдонга туширишни истаганим учун у билан хайрлашдик.

Бахтиёр Бобоев: - Шу гапга қўшимча қилиб шуни айтмоқчиман. Акмал Шораҳмедов ажойиб инсон ва “Бунёдкор”нинг ғалабаларига катта хисса қўшган. Унга клуб номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ёшларни тарбиялаб уларни асосий таркибда ўйнатиш клуб сиёсатими ёки Сергей Лушанними?
Бахтиёр Бобоев:
- Бу сиёсат “Бунёдкор” клубининг сиёсати. 2014 йилдан буён айнан шу йўлдан оғишмай бораяпмиз. Сергей Лушчан ёки мен клубдан кетсам бу сиёсат тўхтаб қолмайди. Давлатимиз футболни ривожлантириш бўйича шунча шароитлар яратиб бермоқда. Биз академиямиз тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлашимиз керак.

- Сергей Лушчаннинг “Бунёдкор” мухлислар клубига муносабати қандай?
Сергей Лушчан:
- Мутлақо профессионал. Агар жамоа мағлуб бўлиб турганида қўллаб-қувватласангиз бундан жуда хурсанд бўламан. Мен шундай мухлислар клубини кўрганман ҳозирча афсуски “Бунёдкор” мухлислари ҳақида бундай дея олмайман.  

- “Бунёдкор” шу таркиби билан гуруҳдан чиқишига кўзингиз етадими?
Бахтиёр Бобоев:
- Кўпчиликни “Ал Жайиш”ни мағлуб этишимизга кўзи етмаганди. Шундай экан агар Шомуродов, Ҳамдамов ва Шукуров бошқа клубга кетиб қолишмаса гуруҳдан чиқишга ишонаман. Агар улар кетиб қолишса уларнинг ўрнида бошқа ёшлар ўйнашади. Масалан, Рашидов жамоани тарк этганидан сўнг Элдор Шомуродов асосий таркибга кира бошлади ва шундай натижаларга эришди.

- “Бунёдкор” футзал клубига ҳам озгина эътибор қаратишингизни сўрардим.
Бахтиёр Бобоев:
- Саволингиз ўринли. Футболда ўзини кўрсата олмаган ёшларни футзалга ўтказдик. Бу йил бир қатор ёшларимизни “Ардус”га ижарага бердик. Кейинги йил футзал клубимизга аниқ вазифа қўйилади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика