UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  21 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4

Сергей Арсланов: "Навбаҳор" жуда тартибли ва яхши ташкиллаштирилган ҳимоя намойиш қилди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Навбаҳор" жуда тартибли ва яхши ташкиллаштирилган ҳимоя намойиш қилди"

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда, "Навбаҳор" жамоасини навбатдаги ғалаба ва кубокда кейинги босқичга йўл олганликлари билан табриклайман. Ўйинга келсак, аламли мағлубият. Ҳаракатларимиз яхши бўлди. "Навбаҳор"дек яхши ташкил қилинган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин бўлди. Биз мухлислар "Навбаҳор"ни қандай қўллаб туришганини жуда яхши ҳис қилдик. "Сурхон" футболчилари бунга дош бера олишди ва яхши ўйин кўрсатишди. Афсуски, натижа ижобий бўлмади.

- "Сурхон" жамоаси мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатмоқда. Бироқ, бугун негадир узоқдан зарбалар кўрмадик?

- Бизнинг ҳаракатларимиз ҳар доим рақиб жамоа ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда бўлади. Бугун ҳаммамиз кўрдикки, "Навбаҳор" жуда тартибли ва яхши ташкиллаштирилган ҳимоя намойиш қилди. Шу сабаб ҳам бизга узоқдан зарба бериш ва жарима майдонига кириш қийин бўлди. Ўтказиб юборилган голдан кейин бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Биз бундан фойдаланишга ҳаракат қилдик, аммо реализация масаласи оқсади. Баъзи вазиятларда ҳакамнинг қарори бизнинг фойдамизга бўлмади. Буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Саволга қайтсак, рақиб бизга узоқдан зарба беришга имкон қолдирмади.

- "Сурхон" олдига ушбу мавсум қандай мақсад қўйилган?

- Кўп бериладиган савол. Жамоамиз ёшлигидан келиб чиқсак, бизда мақсад ҳар доим юқори қўйилади. Бизда совринли ўринларни эгаллаш бўйича аниқ бир мақсад қўйилмаган, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Бу ёшда энг муҳими шу. Йигитларимиз ёш, уларни ёрқин келажак кутиб турибди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика