Сергеев Асрор Алиқуловни ортда қолдирди, Шомуродов Шацкихнинг рекордига яқинлашди. Эркинов эса охирги 3 баҳсда 2 гол урди

Eldor Akmurzayev
17 ноя 2022
Кеча, 16 ноябрь куни Ўзбекистон ТЖ ўз майдонида Қозоғистонни 2:0 ҳисобида таслим этишга эришди.

Учрашувда ҳисобни очган Ҳожимат Эркинов термадаги 2-голини уришга эришди. У 14-ўйинида қатнашди. Бундан олдинроқ футболчи Камерун (2:0) дарвозасини ишғол этганди.

Элдор Шомуродов эса термадаги 60-учрашувини ўтказди ва бу борада Виктор Карпенко билан тенглашди. У голлари сонини 33 тага етказиб, Максим Шацкихнинг рекорди (34 та)га яқинлашди.

Шунингдек, “Тобол” форварди Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий жамоасида энг кўп учрашув ўтказган футболчилар рўйхатида Асрор Алиқуловни қувиб ўтди. У 83-дақиқада Элдорнинг ўрнини эгаллади. Бу борада рекорд эса Сервер Жепаровга тегишли.

Ўзбекистон МТЖ сафида энг кўп учрашув ўтказган ўйинчилар:

1. Сервер Жепаров - 128 ўйин;

2. Тимур Кападзе – 118;

3. Одил Аҳмедов – 108;

4. Игнатий Нестеров – 105;

5. Анзур Исмоилов – 102;

6. Александр Гейнрих – 97;

7. Азиз Ҳайдаров – 83;

8. Ислом Тўхтахўжаев – 74;

9. Виталий Денисов – 72;

10. Миржалол Қосимов – 67;

11. Игорь Сергеев – 65.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари 20 ноябрь куни Тошкентда Россия терма жамоасини қабул қилади. Учрашув 17:00 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia