UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  2 18:10Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  26 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  5 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  6 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  18 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   4 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  5 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади" Янгиликлар

Сердар Гелдиев: "Жамоам бугун ўз имконият даражасидан пастроқ ўйнади"

Осиё чемпионлар лигаси А гуруҳи 3-тур баҳсидан ўрин олган "Пахтакор" - "Ахал" (3:0) учрашувидан сўнг, Ашхабод клуби бош мураббийи Сердар Гелдиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг режамиз бугун иш бермади. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Гуруҳда барча рақиблар билан ўйнадик ва ҳаммани таниб олдик. Энди уларни янада чуқурроқ ўрганиб чиқамиз.

- Ўйинга тайёрлаган режамиз иш бермади дедингиз? Режангиз ҳақида қисқача айтиб бера оласизми, сабаби биринчи таймда жамоангиз ҳимоядан ҳужумга ўтишди муаммога дуч келди. Ҳимоячилар тўпни ўзида кўп ушлаб туришди.

- Биз сафаримиз бошидаёқ муаммога дуч келдик, йўл кўп кучимизни олиб қўйди. Бугун ҳимояга таяниб ўйнамоқчи эдик. Аммо режамиз ишламади ва голлар ўтказиб юбордик. Яна бугун кўп футболчиларимизнинг ўйини қовушмади. Улар имконият даражасидан пастроқ ўйнашди.

- "Ахал" жамоаси ўз ўйида "Ал-Файҳа"ни мағлуб этди. Кейинги учрашувда "Пахтакор" Туркманистонга боради. "Ахал" кейинги учрашувда "Пахтакор"га муаммо туғдира оладими?

- Ўз ўйимизда дадилроқ ва хотиржамроқ бўламиз. Мухлисларнинг қўз олдида эса футболчилар бугунгидан яхшироқ ўйин намойиш этишларига ишонаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика