

"Биз биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, гол уришга ҳақли бўлдик. Жавоб голидан сўнг тенг ўйин бўлди. Ҳимоявий ярим ҳимоячи ўрнига ҳужумкор ярим ҳимоячини туширдик. Афсуски, 90-дақиқада гол ўтказиб юбордик.
Биринчи кунданоқ Бразилия гуруҳимизда ҳам, умуман мусобақада ҳам фаворит эканлигини тушунган эдик. Энди биз мана шу жамоани мағлуб этишимиз керак. Кучимиз етганча ҳаммасини қиламиз, имкони йўқ нарса йўқ. Уларнинг ожиз жойини топишга ва ундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дея Крстаичнинг сўзларини келтирди ФИФА расмий сайти.




