“Сэр Мэтт Басби” соврини. МЮда мавсум футболчиси аниқланди

Eldor Akmurzayev
18 май 2021
“Манчестер Юнайтед” расмий сайти ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлгани ҳақида хабар берди.

“Сэр Мэтт Басби” номидаги соврин Фернандешга насиб этди. У жорий мавсум клуб либосида 56 ўйинда қатнашиб, 28+17 натижага эришди. Португалиялик Фрэнк Лэмпарднинг рекордини янгилаб, АПЛ вакиллари орасида мавсум давомида барча мусобақаларда энг кўп гол урган ярим ҳимоячига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбек 2020 йил “Спортинг”дан трансфер қилинган ва ҳозирги келиб у “қизил иблислар”нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/manchesterunited