Сер Алекс Фергюсон - шифокорларнинг муҳимлиги ҳақида: "Икки йил олдин улар менинг ҳаётимни қутқариб қолишган"

Mirjalol Normatov
12 апр 2020
"Манчестер Юнайтед" ва футбол тарихидаги афсонавий мураббийлардан бири Сер Алекс Фергюсон 2018 йили миясига қон қуйилган даври қандай ўтганини эслади.

"Одамлар шифокорларнинг қанчалик даражада муҳим эканлигини тушуниб етишаётганидан хурсандман. 2 йил олдин менинг ҳаётимни қутқариб қолишганида шифокорларнинг биз учун керакли инсон эканлигини ҳис қилганман. Британияда коронавирусга қарши курашиш яхши кетяпти, одамлар ҳам бир мақсад йўлида бирлашишган. Бу ажойиб!", - деди Фергюсон.

Сер Алекс 1986-2013 йиллар давомида "Юнайтед" билан 38 совринга эга чиққан.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Guardian