

Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби ўз уйида "Рох Охан"ни қабул қилиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мусаев 81-дақиқада майдонга тушди.
"Сепахон" 14та ўйиндан 21 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Сепахон" ОЧЛ-2016да "Локомотив" клуби билан бир гуруҳдан жой олган.
Эрон чемпионати
"Сепахон" - "Рох Охан" 0:0
"Сепахон": Раҳмон Аҳмади, Абдуллоҳ Карими, Ходи Агили, Ҳабиб Гордани, Милад Сарлак (Фозил Мусаев, 81), Варя Ғофури, Ҳуссайин Папи (Саид, 74), Муҳаррам Навидкия (Жаҳон Алиан,58), Али Карими, Муҳаммад Ризо Халатбари, Ҳуссайин Фазли.



