UZ

Сўнгги янгиликлар

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

"Сен Про лига футболчиси эмассан, деган гаплар бўлди. Мен учун "Локомотив" Суперлигага қайтиши керак, тамом" — Марат Бикмаев Янгиликлар

"Сен Про лига футболчиси эмассан, деган гаплар бўлди. Мен учун "Локомотив" Суперлигага қайтиши керак, тамом" — Марат Бикмаев

"Локомотив" ўз таркибига собиқ футболчиси Марат Бикмаевни қўшиб олди.

Ҳужумчи "темирйўлчилар"нинг бугундан бошланган йиғинига қўшилди. Машғулотлардан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Локомотив" мен учун бегона эмас. Аввал бу жамоа билан кўп ютуқларга эришганман. Коллектив яхши қарши олди. Барчаси ёқимли. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. 

"Динамо" билан шартномам якунланганди. Иккинчидан Вадим Абрамов билан ўзаро тил топиша олмадик. Унинг ўз қарашлари, менинг ўз қарашларим бор. Яхшиси дўстона хайрлашдик. Самарқандда шароитлар ҳам, футбол ҳам жойига тушади, деган умиддаман. Чунки "Динамо"да мухлислар футболни яхши кўришади.

Мен учун муҳими "Локомотив" Суперлигага қайтиши керак, тамом. Бундай жамоанинг ўрни Про лигада эмас. Сен Про лига футболчисига кирмайсан, деганлар бўлди. Бундай гаплар қизиқтирмайди. Биринчи ўринда жамоа манфаати",- дейди Марат Бикмаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика