

Келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчининг Саудия Арабистонига йўл олиши ҳозирда давом этаётган футболчи иштирокидаги суд иши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Баҳорда Сантига аёллар билан боғлиқ муаммо сабабли 4 йил қамоқ жазоси тайинланганди. Бироқ футболчи апелляция шикояти берган.
"Football Espana"нинг хабарига кўра, саудияликларда қарор ўз кучида қолса ҳам, футболчини Испанияга қайтариш борасида келишуви йўқ. Шундай қилиб, футболчи суд ишида омадсизликка учраса ҳам жазодан қутилиб қолиши мумкин.



