"Сельта" мавсум якунланганидан сўнг мураббийсиз қолади

Aslanov Jasurbek
20 май 2017, 19:12
"Сельта" бош мураббийи Эдуардо Бериццо мавсум якунланганидан сўнг ўз вазифасини тарк этади.

47 ёшли аргентиналик мутахассис билан унинг ёрдамчилари ҳам кетишади.

"Лойиҳага ишониб, жамоани йиққан мураббийга миннатдорчилик билдирамиз. Катта раҳмат, Тото" - дейилади клуб расмий сайти баёнотида.

Эдуардо Бериццо 2014 йилда "Сельта"га келган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com