UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  0 19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  4 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  76 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  2 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди Янгиликлар

Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Футбол бўйича Республика тоифасидаги ҳакам Сайфиддин Эрматовга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Тадбир Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди.

Маълумот учун, Сайфиддин Эрматов фаолияти давомида халқ орасида “Чиғатой” футбол мактаби номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида мураббий сифатида ишлаган. Таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушельницкий, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган. Шунингдек, футбол ҳаками ва инспектори сифатида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган.

Фаолияти давомида кўплаб истеъдодли ёш ҳакамларни тарбиялашда катта ҳисса қўшган. Шогирдлари орасида ФИФА рефериси, футбол мундиалларини бошқариш бўйича жаҳоннинг мутлақ рекордчиси Равшан Ирматов, шунингдек, жаҳон чемпионатининг яна бир иштирокчиси Осиёнинг энг яхши қанот ҳакамларидан бири Абдуҳамидулло Расуловни учратиш мумкин.

Тадбирда Сайфиддин Эрматов кўрсатилган эътибордан мамнун эканини билдириб, кейинчалик ҳам футболимиз ривожи йўлида меҳнат қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика