Сайдулло Раҳматов: "Чемпион жамоага қарши ўйинлар доим қийин кечган”

Narzulla Saydullayev
28 окт 2019
Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳимоячи Сайдулло Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Назаримизда жамоага бироз характер етишмагандек гўё...
- Нима ҳам дейишим мумкин. Баҳс кутилганидек оғир ўтди. Кучли чемпион жамоага қарши доим қийин бўлиб келган. Лекин, боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қилдик. Шунда ҳам омад етишмади. Айрим вазиятларда ҳаттоки, бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланишда сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб эса ўзи яратган вазиятларни голга айлантирди. Менимча, уларнинг ютуғи шунда бўлди. Сен урмасанг, сенга уришади.

- Кўрдикки “Пахтакор” бутун баҳс давомида тўпни ва ўйин тизгинини назорат қилиб борди АГМКга биринчи рақам остида тўп тепишига нима тўсқинлик қилди?

- Бундай жамоага қарши иккинчи рақам остида ҳаракатланишимиз табиий эди. Чунки, миллий терма жамоамизни асосини “Пахтакор” футболчилари ташкил этишади. Уларга очиқ футбол таклиф қилиш хато ҳисобланишини билардик. Қарши ҳужумларда имкониятимизни кутдик.



- Сизнинг позициянгиздан Достон Ҳамдамов кўп бор қочиб, ҳужумни ривожлантиришга интилди. Унга етарли даражада қаршилик кўрсата олдим деб ўйлайсизми?

- Нафақат Ҳамдамов, барча чизиқдаги футболчиларини ўрганганимизга қарамасдан, керакмас жойда хатолар юз берди. Барибир, махорат ва техника ўз сўзини айтди.

- Тушуниб турибмиз, мағлубиятдан кейин, руҳий тушкунликдан чиқиш осон эмас. Шундай бўлсада Лига кубоги финалида жамоадан ноодатий ва бошқача ўйин кутсак бўладими?

- Лига кубоги финалидан олдин Суперлига тур учрашувлари турибди. Аввал, шу ўйинлар ҳақида бош қотирамиз. Умуман, бу борада ўйлашга ҳали эрта.


Абдулазиз суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia