

Ушбу тўқнашув олдидан "аждарлар" ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов ўз фикрлари билан бўлишди.

- Бизни жуда шиддаткор ўйин кутмоқда. Эртанги баҳс мухлислар учун томошабоп беллашув бўлишига ишонаман. Иккала жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлади. Бу каби учрашувда биргина хато қимматга тушиши мумкин. "Бунёдкор"га қарши кечадиган учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Албатта чиройли уйин кўрсатган ҳолда ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.



