Саутгейт Грилишнинг "Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг ўсиши ҳақида гапирди
12 окт 2021 18:01
Янгиликлар
Саутгейт Грилишнинг "Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг ўсиши ҳақида гапирди
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ҳақида гапирди.
"У тўпсиз ўйин борасида кучайди, айниқса "Манчестер Сити"га ўтганидан сўнг. Икки бош ўсди деб айта олмайман, сабаби биз уни олдин ҳам чақирганмиз, аммо Жек ҳозирда мустаҳкам.
У ўтган ҳафтада учта кучли рақибга қарши ўйин ўтказди ва ўйинчиларимиз қанча кўп бундай мусобақаларда қатнашса, терма жамоа учун шунча яхши", - дейди Саутгейт.
25 ёшли англиялик "Сити" билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери клубга 118 миллион еврога тушди.
Грилиш жорий мавсум жамоаси таркибида АПЛ доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар