Саутгейт Англия терма жамоасида ким сардор бўлишини маълум қилди

Nadirkhuja Yuldashev
30 сен 2016, 13:45
Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Гарет Саутгейт Уэйн Рунини сардор сифатида қолдирадиган бўлди.
46 ёшли мураббий ва унинг штаби Рунини сардор сифатида кўрмоқда.

Якшанба куни Саутгейт ЖЧ-2018 Мальта ва Словенияга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Саутгейт Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилгач Англия терма жамоасида 4та ўйинда бош мураббий бўлиб ишлайди.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia