"Саутгемптон" Майкл Кинни ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
6 янв 2023
Англиянинг "Саутгемптон" клуби "Эвертон" вакилини ўз сафига ижара асосида қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган клуб "Эвертон" марказий ҳимоячиси Майкл Кинни таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. "Авлиёлар" унинг етакчилик салоҳияти ва юқори даражаги клубдаги тажрибасидан жамоанинг ҳимоя марказида фойдаланмоқчи. 

Шунингдек, клуб "Динамо" Загреб аъзоси Мислав Оршич билан ҳам шартнома имзолашга уриниб кўради.

29 ёшли Майкл Кин жорий мавсумда Мерсисайд клуби таркибида 3 та ўйинда майдонда кўриниш берди. Унинг клуб билан 2025 йилгача амалда бўладиган шартномаси мавжуд. Футболчининг айни пайтдаги қиймати 14 млн еврони ташкил этади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic