Саудияни ЖЧга олиб чиққан мураббий ўз лавозимини тарк этди

15 сен 2017, 02:54
Голландиялик мутахассис Берт ван Марвейк Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди.

65 ёшли мутахассис қўл остида саудияликлар ўтган ҳафтада ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасида ўз майдонида Япония терма жамоасини (1:0) таслим этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққанди.

Саудия Арабистони термасининг янги устози сифатида илгари Аргентина терма жамоасида ишлаган Эдгардо Бауса таништирилди.



Манба: NOS