Саудия Арабистони клублари АПЛнинг 4 нафар юлдузини нишонга олишмоқда
15 май 2024 13:17
Янгиликлар
Саудия Арабистони клублари АПЛнинг 4 нафар юлдузини нишонга олишмоқда
Ёзда улар билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишади.
Саудия Арабистони клублари АПЛнинг 4 нафар юлдуз футболчисига кўз тикди, деб ёзди "The Telegraph".
Ушбу рўйхатга Каземиро, Бруну Фернандеш (иккаласи ҳам "Манчестер Юнайтед"), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") ва Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити") киритилган.
Каземиро вакиллари Саудия Арабистонининг бир қанча клублари билан музокаралар олиб боришган. Бразилиялик футболчини сафига қўшиб олишга энг яқин бўлган жамоа – "Ал Насср".
Бошқа футболчилар бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар