Саудия Арабистони клуби "Наполи" форвардини харид қилмоқчи
27 дек 2023 22:01
Янгиликлар
Саудия Арабистони клуби "Наполи" форвардини харид қилмоқчи
"Наполи" форварди Маттео Политанога Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби қизиқмоқда.
Журналист Никола Скиранинг хабарига кўра, арабистонликлар 30 ёшли Политано учун 12 миллион евро таклиф қилишга тайёрлар.
"Адзурри"нинг ўзи итальян учун 15 миллион евро сўрамоқда. Политанонинг "Наполи" билан шартномаси 2025 йилда якунланади ва "Ал Шабаб" унга 2026 ва 2027 йилга қадар йилига етти миллион евро таклиф қилмоқда.
Маттео Политано жорий мавсум "Наполи" таркибида 24та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар