Саудия Арабистони давлат нефт компанияси ФИФАнинг энг йирик ҳомийсига айланади
17 ноя 2023 00:44
Янгиликлар
Саудия Арабистони давлат нефт компанияси ФИФАнинг энг йирик ҳомийсига айланади
Нефт гиганти Aramco мамлакат 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ягона даъвогар сифатида қолдирилганидан сўнг, ФИФА билан йирик ҳомийлик шартномасини тез орада якунлайди.
Дунёнинг энг даромадли компанияси 2034 йилгача шартнома тузиб, Халқаро футбол федерациясининг энг йирик ҳамкорига айланиши кутилмоқда.
Соҳа мутахассисларининг фикрича, ФИФАнинг келишув бўйича тўлови йилига 100 миллион долларга етиши мумкин.
Aramco крикет, Формула-1 ва аёллар гольфида ҳомий сифатида фаолият олиб боради.
Қайд этилишича, ФИФАнинг давлатга алоқадор компаниялар билан ҳомийлик шартномалари жаҳон спорт мусобақаларида кенг тарқалган амалиётдир. Жумладан, 2018 йилда Россиядаги жаҳон чемпионати олдидан Газпром ФИФА ҳомийси бўлган бўлса, 2022 йилда Қатардаги турнир олдидан Qatar Airways компанияси бўлган.
Фикрлар