

Бугун ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов фаолият олиб бораётган "Ал Насср" клуби 2-тур учрашувини сафарда "Ал Файсали" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 22:50да бошланади. Машарипов илк турда майдонга тушиб битта голли узатмани амалга оширган эди, жамоаси эса 4:1 ҳисобида ғалабага эришган эди.




