Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади
17 окт 22:21
Янгиликлар
Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади
"Ал Иттиҳод" жамоаси Саудия Арабистони чемпионатининг 5-турида дуранг қайд этди.
Карим Бензема сардорлигидаги Жидда клуби бу сафар "Ал Файҳа" майдонида 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. Баҳснинг 88-дақиқасида Карим Бензема пенальтини голга айлантира олмади.
Қайд этиш керак, жамоа уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. "Иттиҳод" ўз майдонида чемпионатда "Ал Насср"га 0:2, кейинчалик Элит ОЧЛда "Шабаб Ал-Аҳли"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Сўнгги ғалаба 20 сентябрь куни "Ал Нажма" (1:0) майдонида қўлга киритилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар