Сарри Римда иш бошлашга яқин турибди
04 июн 2021 22:30
Янгиликлар
Сарри Римда иш бошлашга яқин турибди
"Ювентус"нинг собиқ устози Маурицио Сарри "Лацио"ни бошқаришга яқин турибди.
Бугунги музокараларда томонлар якуний ишларни келишиб олишган. Яқин вақтлар ичида томонлар Римда яна бир бор учрашиб олишади ва шундан кейин шартнома имзоланади.
Сарри ўтган йилнинг ёзида "Ювентус"дан истеъфога чиқарилганидан кейин ишсиз юрибди. Ўтган мавсумда "Лацио"ни бошқарган Симоне Инзаги эса "Интер" бошқарувини қўлига олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар