

"Биз "Палермо"ни мағлуб этишга уриниб кўрамиз. Бу учрашувдаги ягона аҳамиятли нарса - натижа бўлади. Баҳс қийин ўтади. Меҳмонда кам очко тўплаган "Сампдория" билан оғир ўйин ўтказган эдик.
"Палермо"нинг асосий муаммоси - ўз майдонида ўйнаш. Агар уларнинг меҳмондаги натижаларига эътибор берсангиз, "Палермо" жадвал ўртасида бўлади. Бунинг устига улар мураббий алмаштиришди, бу икки баравар хавфли" - дейди Сарри.



