Сарри: "Наполи" чемпионлик пойгасидан чиқди"

Aslanov Jasurbek
12 мар 2018
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри "Интер"га қарши бўлиб ўтган А Сериянинг 28-тур учрашуви (0:0) ҳақида фикр билдирди.

"Яхши имкониятларга эга бўлдик, айниқса иккинчи бўлимда. "Наполи" аввалги ҳафтадан яхшироқ ўйнади деб ўйлайман.

Агар "Ювентус" мавсумнинг қолган қисмида барча учрашувларда ғолиб бўлса, биз уларга фақат қарсак чаламиз. "Наполи" Италиянинг энг бой клуби эмас. Биз аввалгидек скудетто учун бор кучимизни ишга соламиз.

Энди чемпионлик пойгасида эмасмиз. Бутун мавсум давомида жуда яхши ўйнадик ва муваффақиятимизга охиригача ишонадиганларлар бор" - дейди Сарри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia