

Ушбу трансферни римликлар бош мураббийи Маурицио Сарри талаб қилмоқда. У Лондон клубида ишлаган вақтидан 26 ёшли ярим ҳимоячи қандай тўп тепишини яхши билади. Италиялик мутахассис англиялик футболчини Сергей Милинкович-Савичга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Лофтус-Чик жорий мавсумда "Челси" сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг Лондон клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



