Сарри "Лацио"да "Челси" ярим ҳимоячисини кўрмоқчи

Alisher
20 июн 2022
"Челси" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин.

26 ёшли англияликнинг агентига хавбекка римликлар бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиш билдираётгани хабар қилинди.

Лофтус-Чик ўтган мавсум 40та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.

Transfermarkt ўйинчини 20 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Metro