UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 4:1 (матнли трансляция)  21 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  168 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Сардор Рашидов: "Удинезе" ва "Верона"га қарши баҳсларга тайёргарлик кўряпмиз" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Удинезе" ва "Верона"га қарши баҳсларга тайёргарлик кўряпмиз"

Қатарнинг "Ал Жаиш" клуби аъзосига айланган Сардор Рашидов айни пайтда жамоаси билан Австрияда бўлиб турибди.

Кеча маҳаллий "Линц"га қарши майдонга чиққан қатарликлар сафида Рашидов иккинчи бўлимда майдонга тушиб янги клубидаги дебютини ўтказди.

"Янги жамоага киришиб кетишимда муаммо бўлмади. Бу футболчи учун жуда муҳим. Мени клубда яхши кутиб олишди, айни пайтида Австрияда мавсум олди машғулотларида иштирок этяпмиз. Тайёргарликлар ёмон эмас. Кеча ўртоқлик ўйинида майдонга тушдим. Мен билан бирга яна битта янги футболчи дебютини ўтказди. Биринчи бўлимдан кейин ҳисоб 0:0 эди, иккинчи бўлимда эса 5:0 натижаси билан ғалаба қозондик", - дейди Сардор Рашидов.


- Машғулотларда қандай ўзгаришни сездингиз?

- Кўпинча араб клубиларининг машғулотлари юқори савияда бўлмаслиги ҳақида айтишар эди. Аммо ўзим гувоҳи бўлдимки, ундай эмас экан. Барчаси яхши, Европалик мутахассислар ўз услубларида жамоани керак бўлса кунига уч маҳал машғулот ўтказишга ундаяптилар.


- Хавига қарши ўйинни кутяпсизми?

- Тўғрисини айтсам кўпроқ чемпионатни бошланишини кутяпман. Боиси жамоанинг олдига жиддий мақсад қўйиляпти.


- Жамоадаги легионерларнинг муносабати қандай?

- Айнан улар билан чиқишиб кетишим осон бўлди.


- Тил борасидаги муаммони қандай ҳал этяпсиз, таржимон мураббийнинг кўрсатмаларини тўғри тушунтириб бера оляптими?

- Ҳозирча майдонда ишлатиладиган гапларни ўрганиб олдим. Секин аста луғатимни кенгайтириб боришга ҳаракат қиляпман. Ҳозирча таржимоним бор ва у ас қотяпти.


- Австрияда Франциянинг икки клубига қарши ўйнашилар ҳақида хабар чиқди, бу ўйинларга қарши тайёргарлик қандай кетяпти?

- Кичик хатолик бўлган кўринади. Биз Франция клубларига қарши эмас, италияликлар билан ўйнаймиз. Рақибларимиз "Верона" ва "Удинезе" бўлади. Бу ўйинни нафақат мен, балки барча жамоадошларим кутяпти. Ўзимизни синаб олишимиз учун ҳам жуда муҳим. 


- Янги мавсумда Сизга омад тилаймиз!

- Раҳмат, мен ҳам ўз навбатида мухлисларимизнинг ишончини оқлаш учун юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бераман.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика