UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10“Атлетико Мадрид” футболчиси “Монако”га ўтадиган бўлди   2 08:53Вераттининг қанча муддат майдонга туша олмаслиги маълум бўлди   3 08:40“Манчестер Сити” ўз рекордини янгилади  1 08:30Неймар жароҳат олди   4 08:20Франция лига кубоги. ПСЖ ғалаба қозонди, “Монако” эса мусобақани тарк этди   0 08:10Англия лига кубоги. “Манчестер Сити” “Бертон”ни жавоб ўйинида ҳам ютди   0 08:00Испания кубоги. Мессисиз “Барселона” “Севилья”га ютқазиб қўйди   23 07:48Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  10 03:04Расман: "Милан" А Серияда порлаётган ҳужумчини сотиб олди  12 02:44Расман: Игуаин "Челси" футболчиси ФОТО  36 02:03ОК-2019. Сон бошчилигидаги Жанубий Кореянинг Баҳрайн устидан қозонган ғалабаси суратларда  3 00:18Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Хитой - Эрон  20 23:24Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Вьетнам - Япония  23 23:12"Интер" Икардининг товон пулини кўтаради  13 22:45Марадона: "Жасадини кўрмагунимча унинг ўлганига ишонмайман"  22

Сардор Рашидов: "Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти"

ЎФА матбуот хизматининг Сардор Рашидов билан уюштирган интервьюсини тақдим этамиз.


- Сардор, авваламбор таклифимизга лаббай деб жавоб берганингиз учун миннатдорчилик изҳор этмоқчимиз. Мухлисларни кўплаб тўпланиб қолган саволлари бор. Ана шу саволларни ўртада воситачи бўлиб мен берман ва имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиласиз.

- Ана энди Ўзбекистон терма жамоаси билан ўқув йиғин машғулотига чақирилдингиз, бу ердаги Туркиядаги, Анталиядаги йиғилишга. Лекин Австралияга кўрдик ўзим ҳам бордим бирга, йигитлар билан. Йўқ эдингиз. Сизни масалангизда ҳам ҳар хил гаплар бўлганди. Яъни, ўша Сурия терма жамоаси билан кечган учрашувда ўйинингиз жуда ҳам ёққанлиги, кейин эса ўйинни қайтадан кўриб олиб, "Йўқ! Орқага қайтмас экан" деган мазмундаги эътирозлар янграганлиги ҳақида эшитгандик. Шу қанчалар рост? 

- Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам эшитдим бу ҳақда. "Орқага, ҳимоявий ўйинга унча ёрдами тегмайди" деб. Тўғриси, ўзим ҳам тан оламан, 100 фоизлик орқага қайтиб, ҳимоявий ўйин кўрсатишга мойиллигим йўқ. Аммо, Австралия ва Қатар билан ўйиндаги йиғинда жароҳатим ҳам бор эди. Чақирилсам ҳам, миллий терма жамоага ёрдам бера олмасдим. Бу орқага қайтиб ёрдам бермаслигим, мен учун энди қанақадир бир дарс бўлди. Албатта мураббийни айтган сўзини эшитдим. Келгуси ўйинларда орқага қайтиб, миллий терма жамоамизни ўйинига ёрдам бериб мураббийни хоҳлаган ишини қилишига ҳаракат қиламан.

- Сиз Қатарда "Ал-Жазира" жамоасида ўйнаган пайтингиз Лямушининг услуби бироз шунақароқ бўлган. Яъни ҳимоядан ҳужум уюштириш, ҳимоядан бирданига олдинга чиқиш услуби Куперда азалдан бор. Шунга балки сизга осон бўлар ёки Лямуши билан фарқи борми Купернинг тактикаларини?

- Тўғрисини айтсам, Лямуши учта олдинги ҳужум қиладиган ўйинчиларни унча ортга қайтишини ўзи ҳам тавсия қилмасди. Олдида қолиб, кўпроқ голлар уриш ва жамоага ғалаба олиб келишини хоҳларди. Энди у араб футболи. Купер - бу Европа футболини, катта ўйинларни кўрган мураббий. Ҳамма мутахассиснинг ўзини чизгилари, футболга бўлган қарашлари бор. Биз жамоамиз бош мураббийининг ишончини оқлаб, берган кўрсатмаларини майдонда бажаришга ҳаракат қиламиз.

-  Муҳлислар хоҳлашса, хоҳламаса Осиё Кубоги-2015да порлаган Сардор Рашидовни кутишяпти. Лекин, охирги 1-2 йил, айниқса икки йил давомида "Локомотив"да ҳам захирага кўпроқ ўтириб қолганингиз, булар жароҳат билан боғлиқми ёки ростан ҳам ўйинингизда русчада айтганда, "спать" бўлдими? 

- Тўғрисини айтаман фақат, "Локомотив"да менга унақа 100 фоизлик имкон берилгани йўқ. Мураббийга ҳам, клуб бош раҳбарларига ҳам бу нарсани айтганман. Иккинчидан, бошқа давлатдан келиб ўйнаш бироз қийин бўлгани ҳам рост. Охирги марта Ўзбекистон чемпионатида 3 йил аввал ўйнаганман. Насиб бўлса, мухлислар Осиё чемпионатида 4 йил аввалги Сардор Рашидовдан кучли футболчини кўришади.

- Бугунги терма жамоамиз ҳақида мухлисларда икки хил фикр бор. Яъни баъзилар айтишяпти. Ўтиш даври бор-ку, мисол учун Гейнрих кетди. Одил Аҳмедовни ёши футбол тили билан айтганда, фахрийларга қараб кетяпти. Барибир, янги авлод кириб келаётгандек ва бунинг устига 23 ёшлилар ўртасидаги турнирларда ғалаба қозонган олимпия терма жамоаси йигитларидан деярли ташкил топган, ҳозир кўряпмиз. Иккинчи томон эса, йўқ қанотларда ўйнаётган футболчилар, Достон мисол учун, сиз, Жалолиддин Машарипов, Азиз Турғунбоевни ҳам оладиган бўлсак, ўртада Сидиқов, олдинги даврга қараганда кўпроқ финт қиладиган футболчилар айнан мана шу даврда йиғилиб қолган ва бу Купернинг жамоавий қарашларига бироз ҳалақит беради деб айтишяпти. Қайси бирига қўшиласиз? Ўзи қанақа жамоа ҳозиргиси...

- Энди ҳозир ёши катта футболчилар камайди термада. Ҳайдаров, Денисов ўзингиз айтганингиздек, йиғинга чақирилмади. Бу нарса қайсидир маънода ўз таъсирини кўрсатади. Чунки, бу футболчилар хоҳлайсизми, йўқми иккита учта Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларини кўришди. Ҳозирги чақирилган айрим футболчилар фаолиятида биринчи марта Осиё чемпионатига боришади. Финтлар... Ушбу саволингизга, бу ёрдам беради, албатта. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиб, масалани ҳал қилиши учун керак бўлади.

- Купернинг услубида мураббий шунга рухсат беряптими?

- Тўғрисини айтсам, Купер ҳозир ҳимоявий ўйинни шакллантиряпти. Олдиндаги футболчиларга ҳимояга қайтиб, хато қилмасдан ҳаракат қилиш ва ҳужумда эркин ўйнаш имкониятини яратиб бермоқда.

 - Купернинг тайёргарлиги бошқа мураббийлардан қай жиҳатларии билан фарқ қилади? Бошқа мураббий бўлиб ишлаган мутахассисларимизга ҳурматини жойига қўйган ҳолда, қайси афзаллик тарафларини кўрдингиз? Ёки умуман янгилик кўрдингизми, ҳайрон қолган жиҳатларингиз борми?

- Куперда жамоавий ўйинни шакллантиришни кўрдим. Нафақат майдонда, ташқарида ҳам. Қолаверса, машғулотларда ҳам жамоавий ўйин. Ҳамма нарсада Купер жипслашиб ҳаракат қилиш услубидан фойдаланишини кўрдим. Шу нарса мен учун янгилик бўлди.

- Услуб, демак мисол учун эртага бизни уялтириб қўймайди-а?

- Йўқ, Ҳудо хоҳласа услуб бизни уялтирмайди. Купер жамоа ўйинини, услубини ўзгартирди. Олдинги йиғинларга қараганда ҳозиргисини бироз ҳужумкорроқ дейиш мумкин. Тактика томондан ҳам анча ўзгариш бўлди.

- Бунгача 0:4 ҳисоби (Жанубий Корея билан ўйиндаги) барибир таъсир қилганди. Барибир...

- Тўғрисини айтсам, 0:4 ҳисоби ҳам таъсир қилгандир балки.

- Кейин биринчи, иккинчи ўйининглар Уммон ҳамда Туркманистон терма жамоалари билан. Японияга қарши учрашув билан мусобақа бошланганида, эҳтимол Купер бошқачароқ қарарди.

- Йўқ, сиз ҳозир нотўғри ўйлаяпсиз. Чунки, мен Уммонни Япониядан кучсиз деб ўйламайман. Уммон ва Туркманистонга қарши ўйин осон бўлмайди. Араблар ўртасида ўтказиладиган "Gulf" турнириннинг амалдаги чемпиони ва шу мусобақада охирги 8та ўйинни ютқазмаган жамоа сифатида Уммон бизга ноқулй рақиб ҳисобланади. Бунинг устига, биз уларга 4 бор мағлуб бўлганмиз ва фақат битта ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ўйлашимча, Япониядан кўра Уммонга қарши тўқнашув, биз учун энг қийини бўлади. Бу терма жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатади ва қарши ҳужумга чиқиб кета олади. Агар, биринчи турда Уммонни ютсак, кейин бизга осонроқ бўлади, деб ҳисоблайман.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

+11   
25 дек 15:11:47
SURXON FAQAT G'ALABA
Интервьюдаги Сардор Рашидовнинг жавобларини 40 фоизини журналистнинг ўзи ёзган шекилли)))
+6   
25 дек 15:20:54
#Sardor
SURXON FAQAT G'ALABA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келгуси ўйинларда орқага қайтиб, миллий терма жамоамизни ўйинига ёрдам бериб мураббийни хоҳлаган ишини қилишига ҳаракат қиламан-----келгуси ўйинларда ҳам вақтингиз захирада ўтади Сардорбек. Камтарроқ бўлинг, сиз хали Роналду тугул Азмуннинг даражасини ярми эмассиз.
siz etvotgan Azmundan o'lsa o'ligi ortiq bu bolani
+5   
25 дек 15:20:15
omadillo_ferghana
Rostan Ummondan qo'rqiwkere to'g'risi tarkim manga judayam yoqdi deyarli 90% to'pni yaxshi ushlay oladi va aqilli paslar bera olishadi Rashidovni erkin o'ynatiwkere
+5   
25 дек 15:20:10
Lawyer
ёки SR 7 булса хам майли
+5   
25 дек 15:19:49
Lawyer
СР 7 бўлиб машҳурликка эришиш насиб қилсин
+5   
25 дек 15:18:47
113321
sardor senga omad tilayman olga yzbekiston
+5   
25 дек 15:15:57
Алишер Андижон Фанати
Сардор тугри гапларни айтинг ука сендан осиё кубогида куп нарсалар кутамиз омадингни берсин илохим чемпион булиб кайтинглар
+3   
25 дек 19:56:58
Dsryo
Qurqmanglar uynanglar Sardor uka man Jizzaxdanman Uzbekistonim mard o'glonlari omad
+3   
25 дек 16:12:08
CrAzY__BaRoN
Sardor senga OK da ajoyib gollar kutib qolamiz...
+3   
25 дек 16:03:14
Arsenal Margilon
Сардорбек сандан хар уйинда голлар кутамиз, кайтишда ёруг юз билан кайтинглар! Ватан Миллат шаъни учун Узбекистон учун ! Жонингни бериб уйна
+3   
25 дек 15:16:37
Vaqt oliy hakam
Oldizgi formezzi ticlen uzoq masofalardan gollar kutib qolamiz
+3   
25 дек 15:11:18
mustafo.pardaev
савол беручи узбек тилида гап тузишни урганиши керак, ёки таржимон рус тилидан узбекчага таржима килишни
+2   
25 дек 20:47:12
Пахтакор_лор
Бизни ешлигимиздаги Пахтакор на факат Осиени балки дунени ларзага келтирганди.Чунки болаларда Ватан деган мукаддас тушунча хамма нарсадан.устун турган.Улар хаттоки футболдан маош хам олишмаган.Хозиргилар учун факат пул...Нега Европада,Осиени яхши командаларида уйнавотганлар мана шу мукаддас Ватан Узбекистон учун уйнамайди.Япон,Корейс,Эронга ухшаб натижа учун уйнашлари керак.Ман футболчиларимизга омад тилайман.Галабаларини интизорлик билан кутамиз.Худо хохласа ФИФА рейтингини яхшилаб олишади.Олга болалар
+2   
25 дек 18:15:25
Xaqberdiyev Nuriddin
7 CR oooomaad
+1   
26 дек 07:05:08
Denov.Allayor
Sardor zõr õyinchi.men unga ok da nimadir kutayabman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди
Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон...  1870
Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик? Эркин фикр! Осиё Кубогини ютиш керакми ёки ЖЧга тайёргарлик?
Кўпчилик ўқувчиларнинг ичига сиғмай кетаётган гаплар учун эркин фикр...  602
Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман" Эктор Купер: "Шогирдларим билан, жамоам билан фахрланаман"
Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб ...  640
Купер услуби ўзбек футболига бегона Купер услуби ўзбек футболига бегона
Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда эрта якунланган Осиё Кубоги ва...  390
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг