UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  1 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  4 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  4 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  9

Сардор Рашидов: "Араб мамлакатларида ОЧЛ мусобақаси иккинчи ўринда туради" Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Араб мамлакатларида ОЧЛ мусобақаси иккинчи ўринда туради"

Қатар юлдузлар лигаси чемпионати якунига етишига ҳам бор йўғи учта тур қолди.

Ушбу чемпионатда бир қатор футболчиларимиз тўп тепишидан барчанинг хабари бор. “Ал Жаиш” ички чемпионатда сўнгги бор “Муайдер” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ал Жаиш” сафида ҳаракат қилаётган Сардор Рашидов ушбу баҳсда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Рашидов чемпионат якунлари ҳақида бизни қизиқтирган саволларимизга жавоб берди.

-  Ички чемпионатда охирги маротаба “Муайдер” жамоасига қарши баҳс олиб бординглар ва қийинчилик билан ғалаба қозондинглар. Ушбу учрашувда киритилган голларнинг бирига муаллифлик қилдингиз. Ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

-  “Муайдер” жамоасига қарши учрашувда муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Биз ушбу баҳсда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиққандик. Рақиб жамоа дарвозасига гол уриб клубимга фойда келтирганимдан хурсандман. 

-  Чемпионат якунланишига 3та тур қолди. Мавсум “Ал Жаиш” учун қандай ўтмоқда?

-  Бу йилги мавсум ўтган йилгидек ажойиб тарзда ўтди, дея олмайман. Лекин олдимизда иккита кубок мусобақаси бор. Мана шу икки совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қиляпмиз. Агарда шу кубокларни ҳам қўлга кирита олсак, мавсум биз учун ажойиб тарзда ўтди, дея оламан.

-  ОЧЛ мусобақаси гуруҳ босқичига чиқа олмаганингларни инобатга олмасак, сиз айтган шу 2та кубокни қўлга киритсанглар, шуни ўзи етарлими?

-  Ҳа шундай, араб мамлакатларида ички чемпионат биринчи ўринда туради. Кейин ОЧЛ мусобақаси. Шунинг учун ҳам амир кубоги ва Қатар кубогини қўлга киритсак бўлгани. 

-  Лекин ички чемпионатда учинчи ўриндасизлар. Мавсум якунланишига 3та тур қолди. Биринчи ўринни эгаллаш учун имкониятлар етарли деб ўйласизми?

-  Тўғрисини айтсам, йўқ. Чемпион бўлишимиз жуда ҳам қийин. Буни раҳбарият ҳам тушиниб турибди. 


-  Сизнингча мана шундай омадсизликка нима сабаб бўлди?

-  Бу футбол. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун сен ғалаба қозонасан эртага бошқаси. Бу бутун жаҳон футболида бўладиган ҳолат. Кучли жамоага қарши барча клублар бор кучи билан ўйнайди. 

-  Яқиндагина “Аш Шахания” жамоасига қарши учрашувда жарима зарбасидан рақиб дарвозасига ажойиб гол урдингиз. Бундан ўзингиз ҳам хурсанд бўлган бўлсангиз керак?

-  “Ал Жаиш” сафида рақиблар дарвозасини 27 бор ишғол қилдим. Бундан жуда ҳам хурсандман. “Аш Шахания” жамоасига қарши учрашувда жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилдим. Очиғи бундай бўлишини кутмагандим. “Ал Жаиш” таркибида илк маротаба жарима зарбасидан гол урдим (кулиб). 

-  “Ал Жаиш” таркибида анчадан бери тўп тепяпсиз. Биламизки Қатарда етарлича мухлисларга эгасиз. Уларга дастхад беришдан ва мухлисларингиз билан суҳбатлашишдан ўзингизни олиб қочмайсизми?

-  Албатта йўқ, Қатарда ҳам ўзимга яраша мухлисга эга бўлганман. Улар билан суҳбатлашишдан қочмайман. Мухлисларни хурсанд қилиш менинг ишимга ҳам киради. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика