Сардор Раҳмонов: “Нефтчи” раҳбарияти ваъдасини бажарса клубда қоламан”
26 янв 2017 19:21
Янгиликлар
Сардор Раҳмонов: “Нефтчи” раҳбарияти ваъдасини бажарса клубда қоламан”
Футболчининг ўзи ушбу хабарни рост эканини тасдиқлади ва ўз фикрларини билдирди.
“Тўғри, ҳозир Муборакнинг “Машъал” жамоаси сафида машғулот ўтказяпман. Лекин ҳужжатларим “Нефтчи”да, улар мени қўйиб юборишгани йўқ. Эртага “Нефтчи” бош мураббийи Андрей Фёдоров келса барчаси аниқ бўлади. “Машъал” жамоаси билан ўртамизда келишув бор. Лекин барчаси “Нефтчи” раҳбариятига боғлиқ. Аммо “Нефтчи” билан шартнома борасида келиша олмаяпман.
Мураббийлар штаби жамоада қолишимни исташмоқда. Раҳбарият билан келиша олмаганим учун клуб билан бирга эмасман. “Нефтчи” билан шартномам бор, лекин раҳбарият ваъда қилган нарсани бажармаяпти. Бу ерда молиявий томондан эмас, балки бошқа нарсалар назарда тутилмоқда. Бу нима эканлигини айтолмайман. Агарда раҳбарият берган ваъдасини устидан чиқса “Нефтчи”да қолишим мумкин. барчаси 1-2 кунда хал бўлади. Фарғоналик мухлислар мени нотўғри тушунишмоқда, мен уларни ҳурмат қиламан”, - дейди Сардор Раҳмонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар