UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  6 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  15 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  18 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Мақсадимиз чемпионлик ва медаллар. Журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда"

ОКМК жамоаси етакчиси Сардор Раҳмонов Суперлиганинг-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг дастлабки учрашуви ОКМК учун қандай ўтди?

- Мавсумни ғалаба билан бошлаб олдик. Дастлабки 5-6та турда шундай курашга бой ўйинлар бўлади. Кейин эса жамоалар нимага қодир эканлиги намоён бўлади. Асосий вазифамиз мавсумни яхши бошлаш эди ва биз буни уддасидан чиқдик. Чиройли футбол намойиш этмагандирмиз, аммо керакли натижани қўлга киритдик.

- Амалдаги вице-чемпион ОКМК янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадлар қўймоқда? Туркиядаги йиғинлардаги интервьюларингиздан бирида ОКМК ҳам кучсизланиб қолмади деган маънода гапирган эдингиз. Сизнингча, таркибга келиб қўшилган ёш футболчилар ва легионерлар жамоани қанчалик кучайтира олади?

- Жорий мавсумда ҳам чемпионлик ва медаллар учун курашамиз. ОКМК сафидаги қандай ўзгаришлар бўлишидан қатъи назар жамоа ҳар доим совринли ўринлар учун курашади. Ўтган мавсумда ҳам ҳеч ким бизни ҳатто кучли учликда ҳам кўрмаганди. Янги мавсумда ҳам ўтган мавсумдагидек ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз. ОКМК жамоаси кўпроқ ёшларга эътибор бермоқда, асосий таркиб сақлаб қолинди ва ёш футболчилар харид қилинди. Ёшларимиз анча иқтидорли. Легионерларимизнинг даражасини вақт кўрсатиб беради. Бугун майдонга тушган легионер яхши ҳаракат қилди деб ўйлайман.

- Совринли ўринлар учун курашишда ОКМК жамоасига кимлар асосий рақиб бўлиши мумкин?

- Барча журналистлар фақат "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Насаф" ҳақида гапиришмоқда. Ҳозир бир жамоани алоҳида ажратиб ўтмайман, аммо аввалроқ санаб ўтган жамоаларда имкониятлар кўп, аммо барча жамоаларда имконият бор. Кузда ким қандай натижа қайд этишини билиб оламиз.

- Ўтган мавсумда ОКМК айнан "Бухоро" билан бўлган баҳсда очко йўқотиб, Кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида қолиб кетганди. Ўзбекистон Кубогининг янги мавсумида ОКМК қийин гуруҳдан ўрин олди. Кубокдаги мақсадлар ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- Ўтган йили Кубокда бироз омадимиз келмаганди. "Ўлим" гуруҳидан чиқиб, кубокни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Мақсадимиз чемпионлик ва Кубокдаги ғолиблик.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика