Сардор Нормуҳамедов: "Trastbank Cup" болалар футболини қўллаб-қувватлашда давом этади"

Alisher
30 окт 2020
Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси билан 2 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган "Trastbank" янги лойиҳага қўл урди.

Энди Тошкент шаҳар Кубоги мазкур компания бренди остида ўтказиладиган бўлди. 

Бу ҳақда, ташкилот раиси Сардор Нормуҳамедов ўз фикрини билдириб ўтди:

- Джеттибаевичлар оиласини спортга, хусусан футболга бўлган меҳнатларини мақтаб ўтириш шарт эмас. Бугунги кунда Алишер Полатов Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясида болалар футболи ва Тошкент шаҳар иккинчи лигасини ривожлантириш йўлида самарали фаолият олиб боряпти. Биз иккинчи мавсум учун ҳам ташкилот билан ҳомийлик шартномасини имзолайдиган бўлдик. Шунчаки пойтахтимизда болалар футболига бўлган эътиборни ошириш асосий мақсадимиз эди, аммо ташкилот бизга ўз кубокларини бренди бўлишини таклиф қилдилар. Албатта бу биз учун қувонарли ҳолат бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia