Сардор Мирзаев: "Яхши натижа кўрсатиб, ОЧЛдаги йўлланмаларимиз сонини сақлаб қолмоқчимиз"
05 май 2016 19:00
Янгиликлар
Сардор Мирзаев: "Яхши натижа кўрсатиб, ОЧЛдаги йўлланмаларимиз сонини сақлаб қолмоқчимиз"
"Локомотив" футболчиси Сардор Мирзаев "Ал Наср"га қарши ўйинда сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккала жамоани ҳам дуранг қониқтирарди. Шу сабабли, ҳимояни ўйлаб ҳаракат қилдик. Чунки, иккала жамоа ҳам гол ўтказиб юборишни истамасди.
Тўғриси, ҳали "Ал Ҳилол" ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Миллий чемпионатимизда "Обод", кейин эса "Пахтакор"га қарши ўйинлар кутиб турибди. Ана ўша ўйинлардан сўнг араб жамоасига қарши тайёрланишни бошлаймиз. Насиб қилса, уларни ҳам ютиб Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчимиз.
Яхши натижа кўрсатиб, Ўзбекистон клублари учун ОЧЛда бериладиган йўлланмалар миқдорини сақлаб қолишни ўйлаяпмиз", - дейди Сардор Мирзаев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар