UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  17 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Сардор Мирзаев жамоаси билан шартномаси муддатини узайтиргани хусусида нималар деди? Янгиликлар

Сардор Мирзаев жамоаси билан шартномаси муддатини узайтиргани хусусида нималар деди?

Хабарингиз бор, “Нефтчи” ва “Локомотив” клубларидаги ёрқин фаолияти билан танилгган Сардор Мирзаев бугунги кунда Таиландда тўп тепмоқда.

Мирзаев “Муангтонг Юнайтед” шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда ҳамюртимиз ушбу клуб билан амалдаги шартномаси муддатини 2023 йига қадар узайтирди. Шартномани узайтириш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Менда бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлганди. Аммо “Муангтонг Юнайтед” раҳбарияти мен билан шартномани узайтирмоқчи эканини ва барча шароитларни яхшилаб беришини маълум қилди. Шундан сўнг музокаралар ўтказдик ва 2023 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартнома имзоладик.

Тўғриси, 2-3та жамоалардан яхши таклифлар тушди. Жумладан, ўтган йилги Таиланд чемпионлигини қўлга киритган жамоадан ҳам чақирув бўлганди. “Муантонг Юнайтед”да қолишимга сабаб, бу ердаги муҳитга энди мослашиб олгандим. Шу жиҳатлари сабабли жамоада қолишни афзал билдим. Раҳбарият ва мураббийлар ҳам менга катта ишонч билдирмоқда. 

Таиланд футболини танлаганимга асосий сабаблардан бири яхши даромад топиш эди. Буни яшириб ўтирмайман. Таиландда кўпроқ маблағга эга бўлиш мумкин. Футболчининг фаолияти узоқ эмас. Келажагимизни яхшилаб олишимиз лозим. Ўзбекистонга қайтишим ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда ўзимизнинг жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмасди. Таиландда футболга катта эътибор қаратилаётгани сезилиб турибди. Барча клубларда молиявий имкониятлар юқори ҳисобланади. Айнан шу томонларини ҳисобга олиб, шартномам муддатини узайтиришга қарор қилдим.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика