

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз "А" гуруҳида БАА, Қирғиз Республикаси, КҲДР, Эрон ва Қатар билан куч синашади. Бу ҳақида терма жамоамиз собиқ футболчиси Акмал Шораҳмедов фикрларини билдирди.
"Гуруҳ осон кўриниши мумкин. Лекин бу Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ҳар бир очко қийинчилик билан қўлга киритилади. Легионер футболчиларимизнинг ўша вақтда қандай спорт формасида бўлишлари муҳим аҳамиятга эга. Жароҳатларсиз, яхши формада етиб келишса уларни бемалол ютамиз. Саралаш бир йил давомида ўтказилади. Рақибларга келсак, бу бошқа Эрон ва Қатар бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун барибир Эрон ва Қатардан устун келишимиз лозим",- дейди Акмал Шораҳмедов.



