

Улар ушбу ютуқ учун қанча маблағга эга бўлиши маълум бўлди.
“Саудия Арабистони Спорт вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Турки олимпия терма жамоасининг ҳар бир ўйинчисига Олимпиадага йўлланмани қўлга киритгани учун 53 минг доллар миқдорида мукофот пули топшириш бўйича қарор қабул қилди”, – деб хабар беради футбол мутахассиси Алишер Никимбаев telegram'даги саҳифаси орқали.
Эслатиб ўтамиз, саудияликлар қитъа биринчилигининг финалида Жанубия Кореяга қарши тўқнаш келади. Учрашув 26 январь, соат 17:30да бошланади.




