

Кеча, 27 август куни “Ал Насср” ўз майдонида “Ал Ваҳда”ни қабул қилиб, камерунлик форвард Венсан Абубакарнинг голи эвазига минимал ҳисобда зафар қучди. Шунингдек, легионерлардан дарвозабон Давид Оспина, ҳимоячи Гислен Конан ҳамда ярим ҳимоячи Луис Густаво ўйинда қатнашди. Жалолиддин Машарипов эса учрашув қайдномасига киритилмади.
Аввалроқ, 28 ёшли вингер фаолиятини Мисрнинг “Ал Аҳли” жамоаси давом эттиришга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, риёдликлар чемпионат доирасида кейинги ўйинини 3 сентябрь куни сафарда “Ал Таавон”га қарши ўтказади.



