UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20BALLON D'OR-2025  14 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса … Янгиликлар

С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса …

Саудия Арабистони чемпионати 11-турида “Ал Насср” меҳмонда “Ал Ҳалиж”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Учрашувдаги ягона голни 5-дақиқада камерунлик тажрибали ҳужумчи Венсан Абубакар уришга эришди. Шунингдек, риёдликлар сафида легионерлардан дарвозабон Давид Оспина (Колумбия), ҳимоячилар Альваро Гонсалес (Испания), Гислен Конан (Кот-д'Ивуар), ярим ҳимоячилар Гонсало Мартинес (Аргентина), Луис Густаво ва Андерсон Талиска (иккиси Бразилия) учрашувни асосий таркибда бошлашди.

Жалолиддин Машарипов эса қаторасига учинчи баҳсда қайдномага киритилмади. У “Ал Адалх” (2:0) ҳамда “Ал Ҳилол”га (2:2) қарши ўйинларда ҳам иштирок этмаганди. Аввалроқ, унга “Ал Таавон” (чемпионатда 4-ўрин) ҳамда “Ал Батин” (аутсайдер) қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик.

Руди Гарсия шогирдлари ушбу муваффақиятдан кейин очколари сонини 26 тага етказиб, 2022 йилни мусобақа пешқадами сифатида якунлади. Энг яқин таъқибчи “Аш Шабоб” ҳисобида 25 очко бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика