

Маълумотларга кўра, футболчи "Вест Хэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Бакари Саньянинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2016/17 мавсум охирида якунига етади, "Сити" раҳбарияти эса янги битим таклиф қилмоқчи эмас. "Болғаурарлар" бу имкониятдан фойдаланиб, францияликни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Жорий мавсумда Санья АПЛнинг 13 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли пас берди.



