Санжар Шоаҳмедов: “Бунёдкор” ва “Пахтакор”дан ташқари араб клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда”
29 июн 2017 11:53
Янгиликлар
Санжар Шоаҳмедов: “Бунёдкор” ва “Пахтакор”дан ташқари араб клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда”
Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоасида тўп тепган Санжар Шоаҳмедов клуб билан шартномаси ниҳоясига етди.
Шоаҳмедовга бир қатор клублардан қизиқишлар бўлмоқда. Санжар Шоаҳмедов келажаги борасида бир тўхтамга келмаганини билдирди.
“Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоаси билан шартномам нихоясига етди. Ҳозирча менга Тошкентнинг “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари жиддий таклиф билан чиқишди. Бундан ташқари БАА, Қатар ва Эрон давлати клубларидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Ҳозирча қайси жамоага ўтишим ҳақида бош қотиряпман. Фаолиятимни қайси клубда давом эттиришимни яқин кунларда билиб оласизлар”, - дейди Санжар Шоаҳмедов

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар