UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  6 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  10 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  20 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади" Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади"

Эртага олий лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиши кутилаётган баҳслар бор.
Хусусан, пойтахт дербиси мақомини олган "Бунёдкор" - "Пахтакор", азалий рақиблар "Навбаҳор" - "Нефтчи", лига дебютанлари "Гулистон" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги ва шунингдек "Олмалиқ" - "Локомотив" ўйини кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди. Шу боис 15-тур олдидан айрим мутахассисларнинг фикрларини билишга қизиқдик. Дастлаб, таниқли мураббий Рустам Абдуллаевни йўқладик. Ўз вақтида "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида бош мураббийлик қилган мутахассиснинг охирги жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби бўлиб турибди. Бир неча йиллар мобайнида "темирйўлчилар" жамоасида турли лавозимларда ишлаган Абдуллаев бугунги кунда ҳеч бир жамоада кўриниш бермаяпти.

- Рустам ака, аввало Рамазон ҳайит байрами билан сайтимиз ходимлари номидан сизни муборакбод этамиз.
- Аввало, сизларга раҳмат эътибор учун. Мен ҳам ўз навбатида championat.asia сайти ижодкорларини, қолаверса бутун Ўзбекистон аҳлини улуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман.

- Олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари ҳам старт олди. Чемпионат ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Гарчи бугунги кунда уйда дам олаётган бўлсамда, очиғи олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб боришни имкони бўлмаяпти. Лекин чемпионатимизда қайд этилаётган натижалар ва ўзшгаришларга имкон қадар қизиқиб турибман.

- Шанба куни 15-тур доирасидан ўрин олган бир қатор қизиқарли ўйинлар борлигидан хабарингиз борми? Жумаладан, "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси олдидан фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Бу ўйинга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш юқори. Жамоалар фақат очко олиш учун тушиши аниқ. Шу боис баҳс томошабоп руҳда ўтишини таҳмин қилиш мумкин. "Пахтакор" бу йил анчагина ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Лекин шунга қарамай, "шерлар" бу ўйинда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин. "Бунёдкор"га келадиган бўлсак, жуда барқарор ва тажрибали жамоа. Бундан ташқари "қалдирғочлар"нинг бу ўйиндаги яна бир устун жиҳати, улар ўз майдонида ўйнайди. Кўрамиз, пойтахт дербисида қандай натижа қайд этилар экан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика