UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  0 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  6 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  13 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  2 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  23

Санжар Қувватов: “Сафардаги учрашувлар ҳар доим қийин бўлган” Янгиликлар

Санжар Қувватов: “Сафардаги учрашувлар ҳар доим қийин бўлган”

Кеча ОЧЛнинг “плей-офф” ўтиш босқичи доирасида Қаршининг “Насаф” клуби Баҳрайннинг “Ал Хидд” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва рақибларини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу баҳсдан сўнг “аждарлар” посбони ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Кечаги ғалаба билан мухлисларимизни, жамоадошларимни ва мураббийлар штабини ажойиб ғалаба билан табриклайман. Тайёргарлик жараёнида кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ўтказганимиз биз учун бугунги ўйинда жуда ҳам қўл келди. Шунинг учун ҳам учрашувда ишончли ҳаракат қилдик. “Ал Хидд” жамоасини йиғин давомида ўрганиб чиққандик. Шунинг учун ҳам рақиб жамоа футболчиларини қандай ўйин намойиш этишини билиб олгандик. Энди бизни навбатдаги “Ал Фатиҳ” жамоасига қарши яна битта “плей-офф” баҳси кутиб турибди. ушбу учрашувга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз. Сафардаги учрашувлар ҳар доим қийин бўлган. Кечаги ғалаба жамоанинг ахиллиги эвазига қўлга киритилди”, - дейди “Насаф” посбони Санжар Қувватов.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика