UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1

Санчо рози бўлди. У МЮ билан 5 йиллик шартнома имзолайди Янгиликлар

Санчо рози бўлди. У МЮ билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиришга яқин турибди.

The Guardian нашри журналисти Фабрицио Романонинг таъкидлашича, клублар 20 ёшли хавбекнинг трансфери бўйича ўтказилаётган музокараларнинг сўнгги босқичидалар.

"Манчестер Юнайтед" трансфер тўловини бир неча мартага бўлиб тўламоқчи. Ҳозирча бу борада томонлар якдил қарор қабул қилишмаган, аммо музокаралар давом этяпти.

"Юнайтед" Санчо билан музокараларда қийинчиликка учрамади – аллақачон келишувга эришилган. Англиялик вингер билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битим имзоланади.

Маълумот учун, Санчонинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Бундеслиганинг жорий мавсумида 32 учрашувда майдонга тушган футболчи 17 гол, 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика